Нарх-навонинг онлайн назорати, автоларни онлайн рўйхатга олиш – Мирзиёевга Қозоғистонда яна нималар таништирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида «Рақамли ҳукумат» офисига ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Рақамли ривожланиш вазири Бағдат Мусин Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясини Рақамли ҳукумат идорасининг асосий вазифалари ва лойиҳалари билан таништирди. Офис фаолияти доирасида бирламчи таҳлилий маълумотлар автоматлаштирилади, прогнозлар ва ривожланиш жараёнлари ишлаб чиқилади, мониторинг ўтказилади, белгиланган мақсадларга эришишдаги тўсиқлар аниқланади ва ҳоказо.

Бағдат Мусин «Рақамлаштириш, фан ва инновациялар орқали технологик ютуқ» миллий лойиҳасининг асосий йўналишларига ҳам тўхталиб ўтди. У рақамли давлат хизматлари ва бизнес-жараёнларни реинжиниринги ҳақида гапириб, автомобилларни рўйхатга олиш/қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича янги хизматни таништириб ўтди. Шунингдек, у эмлашнинг бориши ва тезлигини рақамли мониторинг қилиш лойиҳасини тақдим этди.

Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов озиқ-овқат нархларини онлайн мониторинг қилиш ва прогноз қилиш имконини берувчи ички ва ташқи савдо бўйича таҳлилий платформани тақдим этди.

Молия вазири ўринбосари Марат Султанғазиев контрагентлар ўртасидаги операцияларни онлайн тарзда кузатиш имконини берувчи «Электрон ҳисоб-фактура» тизимини тақдим этди.


Сўнгги хабарлар