Наманган ва Алмати ўртасида авиақатнов йўлга қўйилди

Фото: None
TASHKENT.UzA-Kazinform – Ўзбекистоннинг Наманган шаҳри ва Қозоғистоннинг Алмати шаҳарлари ўртасида янги авиақатнов йўлга қўйилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 1 март куни илк бор Алмати-Наманган-Алмати йўналиши бўйича парвоз амалга оширилди.

Парвоз Қозоғистон Республикасининг «FLY ARYSTAN» авиакомпанияси томонидан амалга оширилди. Авиакомпаниянинг А-320 самолёти Намангандан Қозоғистоннинг Алмати шаҳрига 180 нафар йўловчини олиб келган.

Бугунги кунда икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Улар орасида 2021 йил 8 мартдан Ақтау – Урганч, 9 июндан Самарқанд – Алмати йўналиши қўшилди. Эндиликда Наманган-Алмати йўналиши ишга туширилди.

Сўнгги хабарлар