Нью-Йоркда отишма юз берди, қурбонлар бор

None
None
NEW YORK. Kazinform – Душанба куни Нью-Йоркнинг Гарлем ҳудудида номаълум қуролли шахс одамларга қарата ўт очди, воқеа оқибатида 1 киши ҳалок бўлди ва 8 киши яраланди, деб хабар беради Kazinform NBC Newsга таяниб.

Воқеа 00:40 да содир бўлган. Полиция беш нафар ярадорни пиёда йўлида топди, тез ёрдам машинаси уларни касалхонага олиб кетди. Яна тўрт нафар жабрланувчи шахсий транспортда тиббиёт муассасаларига етиб келди.

Яраланганлардан бири, 21 ёшли баскетболчи олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Кейинчалик у воқеа жойидан бир квартал нарида яшаган Дариус Ли эканлиги аниқланди.

Оммавий отишма сабаблари ва потенциал гумонланувчилар ҳақида маълумот берилмаган. Полиция отишма содир бўлган жойда ўқотар қурол топган. Душанба ҳолатига кўра, ҳибсга олинганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтондаги байрам концерти отишма ва қурбонлар билан якунлангани хабар қилинганди .


Сўнгги хабарлар