Нью-Йорк ва Бостонда рекорд даражада қор ёғди

None
NEW YORK. Kazinform – АҚШнинг шимолий-шарқий ҳудудларидаги Нью-Йорк ва Бостон шаҳарларида бўрон бўлди ва тунда мавсум учун рекорд миқдорда қор ёғди, дея хабар бермоқда Kazinform AccuWeatherга таяниб.

Қор миқдори рекордлар китобига кирмаган бўлса-да, бу мавсумдаги энг кучли қор бўлди.

Шимолдаги Нью-Джерсидан жанубдаги Мэй штатигача бўлган ҳудуд қор билан қопланган, бу эса йўлларда тартибсизликка сабаб бўлган. Аммо вазият фақат йўл муаммоси билан чекланмайди.

Шимоли-шарқдаги бир қанча аэропортларда сешанба куни рейслар кечикиши ва бекор қилингани ҳақида хабар берилди. Flight Aware маълумотларига кўра, энг кўп рейслар амалга оширилмай қолган, яъни 160 дан ортиқ самолёт учиши бекор қилинган аэропорт Нью-Йоркнинг Ла-Гуардиа аэропортидир.

Бостоннинг Логан халқаро аэропорти, Джон Ф. Кеннеди номидаги халқаро аэропорти ва Ньюарк Либерти халқаро аэропорти сешанба куни рейслар сезиларли даражада кечиктирилиши ва баъзилари умуман бекор қилинишини эълон қилди. Джон Ф. Кеннеди аэропортида 400 дан ортиқ кечикишлар юз берди, Бостонда эса 300 дан ортиқ рейс кечикди.

Шимоли-шарқдаги кўплаб мактаблар ва муассасалар сешанба куни эрталаб қордан кейин ёпилди ёки очилиши кечиктирилди.

Род-Айленд штатидаги Ғарбий Гринвичда ҳам 20 сантиметрдан ортиқ қор ёғди. Тахминан шу миқдордаги қор Массачусет штатидаги Плейнфилд шаҳри ва Нью-Йоркдан бир ярим соат узоқликдаги Честерда, шунингдек, Коннектикут штатининг баъзи қисмларида ёғди.

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, шимоли-шарқдаги Нью-Йорк, Бостон, Филадельфия ва Вашингтон каби шаҳарларга қишда қор ёқмаган. Шунинг учун қишнинг охирги куни бу шаҳарлар аҳолиси учун энг қорли кун бўлди. Нью-Йоркда охирги марта бундай қор 1998 йил 22 мартда тушган эди.

Сешанба метеорологик қишнинг сўнгги куни бўлишига қарамай, AccuWeather синоптикларининг таъкидлашича, шимоли-шарқда ҳали ҳам қишки об-ҳаво кузатилади. Метеорологлар ҳафта охирида қирғоққа кучли қор ёғиши ва маҳаллий аҳоли учун жиддий муаммоларни келтириб чиқаришини айтишмоқда.

Фото:Spencer Platt/Getty Images


Сўнгги хабарлар