Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Нью-Йорк штати 10 та қурол ишлаб чиқарувчи компанияни судга берди

30 Июнь 18:55

NEW YORK. Кazinform – Нью-Йорк штатининг даъвоси кўчаларни назоратсиз ўқотар қуроллар билан тўлдирган Brownells, Indie Guns, Primary Arms ва Rock Slidе каби қурол-яроғларнинг етакчи миллий дистрибьюторларига қарши қаратилган, деб хабар беради Кazinform АBC Newsга таяниб.

Нью-Йорк штати бош прокурори Летиция Жеймс қурол тарқатувчиларни ўқотар қуроллар сонини кўпайтиришда айблади. Нью-Йорк шаҳри, шунингдек, шаҳарга ноқонуний қурол компонентларини сотиш ва етказиб беришни тўхтатиш талаби билан судга мурожаат қилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари бу қуроллар Америка шаҳарлари кўчаларида ўқотар қуроллар ва жиноятчиликнинг кўпайишига қисман масъул эканини таъкидлади.

Даъвога кўра, май ойида ўқотар қуроллар бўйича ҳақиқий лицензияга эга бўлмаган, илгари судланган эркак Brownells, Glokstore ва Primary Аrmsдан жўнатмалар олган. Ўша ойда эркак Бронкс округида бир кишини ўлдирган ва яна икки кишини яралаган. Флорида штатининг Орландо шаҳрида жойлашган адвокат Indie Guns даъвони «Нью-Йоркликлар ҳуқуқларини чеклашга яна бир асоссиз уриниш» деб атади.

Даъволар АҚШ Олий суди Нью-Йорк штатининг жамоат жойларида яширин қурол олиб юришни чекловчи қонунини бекор қилганидан бир неча кун ўтгач қўзғатилган.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар