Нью-Йорк шаҳри марказида қозоғистонлик хонанда Димашнинг суратлари намойиш этилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Бугун дунёга машҳур қозоғистонлик хонанда Димаш Қудайберген 29 ёшга тўлди, деб хабар беради Kazinform.

Бугун АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Таймс-скверда катта экранда Д.Қудайбергеннинг суратлари намойиш этилди.

«Салом, Таймс майдони! Салом, салом! Салом, 29 ёш! Бундай юксак шараф учун барчангизга катта раҳмат», - деб ёзди хонанда Instagram саҳифасида.

Таймс-скверда ёзиб олинган видеода Димаш исмини бақириб айтаёган мухлисларнинг овозини эшитиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Димаш туғилган кунида янги қўшиғига клип тақдим этиши ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги хабарлар