Нью-Йорк пандемиянинг якунланишини катта концерт билан нишонлайди

None
None
NEW YORK. Kazinform – Дунёда коронавирус пандемияси тугашининг аниқ санасини тахмин қилиш қийин, аммо Нью-Йорк маъмурлари шаҳарда пандемия август ойида тугашини қайд этишмоқда. Шаҳар ҳокими Билл де Блазио мегаполиснинг нормал ҳаётга қайтишини нишонлаш учун Марказий паркда концерт ўтказишни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform Reutersга таяниб.

Вакцина билан эмланганлар сони кўпайиб, вирус камайиб бораётгани сабаб Нью-Йорк шаҳри маъмурлари шаҳарда жонли мусиқа тадбирини ўтказишга қарор қилишди. Тадбир бир ҳафта давомида давом этиши кутилмоқда.

«Бу Нью-Йорк учун ҳайратланарли, унутилмас ҳафта бўлади», - деди шаҳар ҳокими матбуот анжуманида. Де Блазио концертнинг аниқ санасини ва унда кимлар қўшиқ ижро этишини маълум қилмади, New York Times газетасининг таъкидлашича, ушбу тадбир тахминий равишда 21 августда Марказий паркда ўтказилиши режалаштирилган.

Мусиқа соҳасидаги афсонавий Клайв Дэвис катта тадбирга етакчилик қилади, де Блазионинг сўзларига кўра, унда барча юлдузлар иштирок этади.

New York Times таъкидлашича, концертда вакцина билан эмланган ва эмланмаган томошабинлар учун жой ажратилади, чипталарнинг тахминан 70 фоизи вакцина билан эмланган мусиқа ихлосмандларига сотилади.

Сўнгги хабарлар