Нью-Деҳлини тутун қоплаб олди, мактаблар ёпилди

None
ASTANA. Кazinform - Нью-Деҳли осмони заҳарли тутунга тўлди. Ҳавода хавфли зарралар концентрацияси рекорд даражада бўлгани сабабли Ҳиндистон ҳукумати мамлакат пойтахтидаги мактаб ўқувчиларини масофавий таълимга юборишга қарор қилди, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

Швейцариянинг IQAir ҳаво сифати мониторинги компанияси маълумотларига кўра, жума куни энг хавфли PМ 2,5 зарралари даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган максимал даражадан 25 баравар юқори бўлган.

Мамлакат шимолида сомон ва пояларнинг ёниши ифлосланишнинг асосий сабабига айланмоқда.

Расмийлар, шунингдек, биноларни қуриш ва бузишни тўхтатиб, дизел двигателли транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклади.

Ҳиндистон ҳукумати фуқароларга масофадан туриб ишлашни тавсия қилди.

ru.еuronews.cоm видеосидан кадр

Сўнгги хабарлар