Ўн йилдан сўнг маҳсулот ва хизматларнинг 70 фоизи рақамли платформага асосланади

28 Сентябрь, 13:41
Ўн йилдан сўнг маҳсулот ва хизматларнинг 70 фоизи рақамли платформага асосланади

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Digital Bridge 2022» халқаро технология форумида Қозоғистоннинг рақамли технологияларни ривожлантиришдаги асосий мақсадини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Мутахассисларнинг башоратларига кўра, ўн йилдан сўнг дунёда маҳсулот ва хизматларнинг 70 фоизи рақамли платформа моделлари асосида ишлаб чиқарилади. Бундай вазиятда Қозоғистон ўз олдига Евроосиё маконидаги энг йирик рақамли марказлардан бирига айланиш стратегик вазифасини қўйди»

, — деди Давлат раҳбари.

Президент таъкидлаганидек, бунинг учун мустаҳкам асос бор.

«Бугун Қозоғистон кўплаб ривожланган давлатлардан олдинда ва БМТнинг рақамлаштирилган давлатлар рейтингида кучли ўттизта давлат қаторидан жой олди. Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон рақамлаштиришнинг ривожланиш векторини ҳам мазмунан, ҳам институционал нуқтаи назардан аниқ белгилаб олди»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Фото: t.me/bort_01

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар