Мутолаа челленджи: Қозоғистон Президенти қандай китоб ўқийди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ижтимоий тармоқдаги «Сиз қандай китоб ўқияпсиз?» эстафетасини қўллаб-қувватлади, деб хабар беради Kazinform.

Шу муносабат билан Давлат раҳбари ўзининг Instagram саҳифасида айни дамда ўзи ўқиётган китоблар ва газета ва журналларнинг рўйхати билан ўртоқлашди.

«Маълумки, ушбу нотинч даврда сизнинг кундалик ҳаётимиз ўзгарди. Жаҳон ҳамжамияти пандемияга қарши курашнинг ягона йўли ижтимоий изоляция, яъни уйда қолиш эканлигини тан олди. Албатта, бу вақтинчалик ҳодиса, ўткинчи давр. Бироқ, бу вақтдан самарали фойдаланиш ҳар бир кишининг қўлида. Шунинг учун, ушбу карантин кунларида, шоирлар, ёзувчилар, журналистлар, маданият намояндалари ва оддий фуқаролар ижтимоий тармоқда «Сиз қандай китоб ўқияпсиз?» челлендж-эстафетасида қатнашмоқда. Мен ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлайман ва бундай хайрли ишлар учун ватандошларимга самимий миннатдорчилигимни билдираман», - деб ёзди Президент.

Қ.Токаев карантиндаги олтинга тенг вақтни фойдали нарсаларга сарфлаш кераклигини таъкидлади.

«Аслида китоб ўқиш маънавий камолот манбаидир. Бугунги кун - ҳар сонияда янгиланадиган ахборот асри. Биз ёлғон ва миш-мишларнинг қанчалик тез тарқалишини кўриб турибмиз. Унга йўл қўймаслик учун биз қимматли вақтимизни фойдали нарсаларга сарфлашимиз керак.

Мен таниқли шоир, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Улуғбек Есдаулет томонидан юборилган эстафетани қабул қиламан ва ўзим ўқиётган китоблар, газета ва журналларнинг рўйхатини тақдим этаман:

1. Жүсіп Баласағұн. Құтты билік.

2. Абай Құнанбаев. Хикмет кітәбі. Книга мудрости. Book of wisdom.

3. Winston Churchill. The Second World War. Volume III. The Grand Alliance.

4. Тұрсын Жұртбай. Құнанбай.

5. Ерлан Сыдыков. Кунанбай.

6. Адам Туз. Крах. Как десятилетие финансовых кризисов изменило мир.

7. Алек Росс. Индустрии будущего. The Industries of the future.

8. Кевин Келли. Неизбежно. 12 технологических трендов, которые определяют наше будущее.

9. Parag Khanna. The Future is Asian.

10. «Қазақ әдебиеті», «Ана тілі», «Turkistan» және т.б. газеттер, «Жұлдыз» журналы.

«Фурсатдан фойдаланиб, ушбу эстафетани барча ватандошларимга, айниқса ёшларга йўллайман ва ушбу адабиётларни ўқишни тавсия қиламан», - деди Президент.











Сўнгги хабарлар