Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -6 °С
Алматы: -5 °С

Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган «Этно-fashion» танлови бўлиб ўтди

31 Март 13:07

KÓKSHETAÝ. Kazinform – Кўкшетау шаҳрида Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Этно-fashion» миллий кийим-кечак танлови бўлиб ўтди. Бир неча кун давомида «Қоғамдық келісім» майдонида ёрқин ва ранг-баранг тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Ақмола вилояти ички сиёсат бўлимига таяниб.

Ижодий танловда Ақмола вилоятининг барча туман ва шаҳарлари вакиллари иштирок этишди.

Ташкилотчилар таъкидлаганидек, тадбирдан кўзланган асосий мақсад қозоқ халқнинг кўп асрлик тарихи ва ўзига хос маданияти инъикосига айланган ва халқ шаклланишининг барча хусусиятларини ўзида мужассам этган қозоқ миллий кийимини тарғиб қилишдир.

Танлов учун ҳар бир туман миллий услубда ўз номлари ва безаклари билан қозоқ кийимларининг учта образни тақдим этди.


Миллий кийимларни баҳолашда ҳакамлар ҳайъати дизайни, ғоянинг янгилиги, образнинг мавзулар бўйича очилишини ва танлов иштирокчиларининг бадиийлигини баҳолади.

Уларнинг фикрига кўра, миллий либосларнинг ҳар бир намойиши ўзига хослиги, кийим услуби ва кесимида янги элементларнинг мавжудлиги билан ажралиб турарди.

Танлов натижаларига кўра иштирокчилар диплом ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар