Мустақилликнинг 30 йиллиги: Қозоғистоннинг ташқи савдо айланмаси 100 миллиард долларга етди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Мустақиллик йилларида Қозоғистоннинг ташқи савдо айланмаси 100 миллиард долларга етди.

Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган илмий-амалий анжуманда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири .

«Мамлакатга 400 миллиард доллар хорижий сармоя жалб этилди. Тан олиш керак, бу ютуқ замирида, энг аввало, барқарорлик гарови сифатида мамлакатимиз раҳбариятига бўлган юксак ишонч мужассам, – деди Бош вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон МДҲ давлатлари орасида сармоя жалб этиш бўйича етакчи ҳисобланади.

«2002 йилда Қозоғистон собиқ иттифоқ республикалари орасида биринчи бўлиб етакчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан сармоявий жозибадор давлат сифатида тан олинган. Жорий йилда барча рейтинг агентликлари инвестиция рейтинглари бўйича ўз баҳоларини тасдиқладилар. У ҳатто кўплаб кўрсаткичларни ҳам кўтариб, Қозоғистон Ҳукуматининг ўрни ва бутун мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини, шунингдек, молия сектори барқарорлигини таъкидлади. Бу Миллат етакчиси кўрсатган «100 аниқ қадам» доирасида институционал ислоҳотларнинг самарали амалга оширилаётгани билан боғлиқ», — деди Ерали Тоғжанов ва Astana халқаро молия марказининг бугунги кундаги ролини таъкидлади.

«2018 йилда Astana халқаро молия маркази ташкил этилди. Энди у халқаро миқёсда хорижий сармоя ва молиявий хизматларни жалб қилиш марказига айланди. Бугунги кунда Қозоғистоннинг ташқи савдо айланмаси 100 миллиард долларни ташкил этади. Бу мамлакатнинг халқаро заҳираларини оширди», - деди Бош вазир ўринбосари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар