Мустақилликнинг 30 йиллиги: Қозоғистон триоси Франциянинг бир неча шаҳрида концерт беради

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан «FORTE ТRIO» давлат триоси Франциянинг энг нуфузли концерт залларида мумтоз мусиқаларни ижро этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«FORTЕ ТRIО» давлат триоси Франция шаҳарларига гастрол сафарида. Қозоғистон ансамбли 15 декабр куни Соrtot саҳнасида, 16 декабр куни Мюлуз шаҳридаги Тheatre de la sinneсаҳнасида, 17 декабр куни Нанси шаҳридаги Мэрия саройида ва 22 декабр куни Лиондаги «Moliere» залида чиқиш қилади.

«Европалик тингловчиларга қозоқ композиторлари асарлари ва Ғарб классик мусиқасининг танланган асарлари тақдим этилади», - деди ташкилотчилар.

FОRTЕ ТRIО - пианиночи, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Тимур Орманшиев раҳбарлигидаги энг машҳур Қозоғистон камера ва чолғу ансамбли. Мусиқачилар триоси Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошидаги Роза Бағланова номидаги «Қазақконцерт» давлат концерт ташкилоти таркибида фаолият юритади.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар