Мустақилликнинг 30 йиллиги: Бугун - Қозоғистоннинг энг муқаддас байрами

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Қозоғистоннинг муқаддас ва ардоқли байрами - Мустақиллик куни. Бундан 30 йил муқаддам, 16 декабр куни Олий Кенгаш «Қозоғистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисида»ги конституциявий қонунни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform.

Мустақиллигининг 30 йиллигида Қозоғистон салмоқли ютуқларга эришди ва қийин синовлардан ўтди. Миллий валюта муомалага киритилди.

Кучли армия тузди. Чегараларини мустаҳкамлаб, янги пойтахт қурдилар. Давлат рамзлари тасдиқланди.

Барқарор давлат институтлари ва рақобатбардош иқтисодиётга эга демократик давлат сифатида шаклланди.

Жаҳон савдо-иқтисодий тизимига тўлиқ кириб борди ва ишончли ҳамкор эканлигини исботлади.

Бугунги кунда дунёнинг 120 дан ортиқ давлати Қозоғистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган.

Жорий юбилей йилида ҳам мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар бошланиб, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тикланмоқда.

Пандемияга қарамай, давлат маҳаллий бизнесни қўллаб-қувватламоқда. Aҳолимиз 19 миллиондан ошди.

Қозоғистон СССР парчаланганидан 8 кун ўтиб ўз мустақиллигини эълон қилди. Kazinform халқаро ахборот агентлиги (ҚазТAГ) дунёда биринчилардан бўлиб Қозоғистон мустақил давлатга айланганини эълон қилди.

– Мустақиллик барчамиз учун катта масъулият юклайди. Энди биз обод юрт бўлиш йўлига жиддий киришишимиз керак. Сулоламиз юксалиши ҳам, бойлигимиз ўз қўлимизда. Бепоён заминимизнинг бойликлари шу даштнинг туб аҳолиси учун ҳам, бирга яшаётган бошқа миллат вакиллари учун ҳам мўл-кўл. Мен ҳамма нарсани оқилона қилишни, арзон шиорларга эргашмасликни, беқарор туйғуларга берилмасликни истайман», - деди Елбасы Нурсултон Назарбоев 17 декабр куни Алмати шаҳридаги Марказий майдонда Қозоғистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинишига бағишланган йиғилишда.

Қозоғистон Мустақиллиги биринчи марта AҚШ томонидан расман тан олинган.

Кейин Хитой, Буюк Британия, Мўғулистон, Франция, Япония, Жанубий Корея ва Эрон Ислом давлати Қозоғистонни мустақил давлат сифатида тан олди.

Туркия Қозоғистонда биринчи бўлиб Элчихона очди.

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти-Елбасы Нурсултон Назарбоев ўзининг «Мустақиллик сабоқлари»(Тәуелсіздік тағылымдары) мақоласида асрлар тўқнашувида давлат бошқарувига катта ишонч ва масъулият юкланганини таъкидлайди.

«30 йил аввал биз онгли равишда дунёқарашимиз ва ўзлигимизнинг асоси сифатида эркинлик ва озодликни танладик. Гарчи бу давр инсоният тарихида ҳали бир лаҳза бўлса-да, ҳозирда ўзининг гўдаклик босқичида турган мустақил Қозоғистон учун улуғ босқичдир. Бунга фақат руҳи кучли, ҳамжиҳат инсонларгина эриша олади», - деди Н. Назарбоев.

Мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Мустақилликнинг 30 йиллигини халқ тарихидаги бурилиш даври деб атади.

«Ўттиз йил тарихда бир лаҳзадир. Ўтган воқеалар нуқтаи назаридан са, бу асрларга арзийдиган давр. Қозоғистон халқи учун бу озодлик йилномаларининг бутун бир даври. Бу порлоқ келажагимизга йўл очган улкан ютуқлар даври. Ҳозир Мустақиллигимизнинг тўртинчи ўн йиллигига қадам қўйяпмиз. Бу босқич олдимизга янги вазифаларни юклайди. Биз давлатчилигимизни янада мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини оширишимиз керак. Шундай экан, биз барча соҳаларда ислоҳотларни давом эттирамиз. Энг муҳими, тинчлик, осойишталик ва барқарорликни сақлай олишимиз керак. Шунда фуқароларимиз Мустақиллик неъматларини ҳамиша ҳис қилади. Мақсадимиз шу, - деди Президент.

Қозоғистонда Мустақиллик кунида бутун мамлакат бўйлаб тантанали тадбирлар ўтказилади, ижтимоий объектлар ишга туширилади. 2021 йил бошидан буён Мустақиллик кунига бағишлаб кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

Президент Ақордада, шунингдек, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантириш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун бир гуруҳ фуқароларни давлат мукофотлари билан тақдирлади, Қозоғистон равнақига ҳисса қўшган барча фуқароларга миннатдорлик билдирди.

15 декабр куни эса ҳомийлик ҳисобидан Нур-Султан шаҳрининг учта нуқтасида байрамона мушакбозлик ташкил этилди.

«Бизнинг ривожланиш йўлимизни аниқ кўрсатувчи стратегик мақсадларимиз бор. Мамлакатимиз ўз йўлини ўзгартирмайди, олға интилади. Мустақиллик биз учун энг қадрли неъматдир. Бебаҳо қадриятларимизни ҳурмат қилган ҳолда, келинг, барчамиз бир давлат бўлиб кучли Қозоғистонни ривожлантириш йўлида ҳаракат қилайлик. Миллий байрам муборак бўлсин! Юртимизнинг шаъни ва нуфузи юксала берсин! Елбасы омон бўлсин! Қозоғистонимиз абадий яшасин!,- дея табриклади Қасим-Жомарт Тоқаев.


Сўнгги хабарлар