Мустақилликнинг 30 йилида Қозоғистонда 12,5 минг км республика аҳамиятидаги автомобил йўллари қурилди
18 Декабрь 15:32

Мустақилликнинг 30 йилида Қозоғистонда 12,5 минг км республика аҳамиятидаги автомобил йўллари қурилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Мустақиллик даврида 1991 йилда Қозоғистонда умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларининг узунлиги 83,1 минг км, жумладан, миллий тармоқ – 20,2 минг км, маҳаллий тармоқ эса 62,9 минг км.ни ташкил қилган. Бугунги кунда бу кўрсаткичлар ортиб бормоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига асосланиб.

Республикадаги умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларининг узунлиги 96 минг км, республика аҳамиятидаги автомобил йўллари 25 минг км ва маҳаллий аҳамиятга эга автомобил йўллари 71 минг км. Мустақилликнинг 30 йилида 12,5 минг километрга яқин давлат аҳамиятидаги автомобил йўллари қурилди ва реконструкция қилинди. Маҳаллий тармоққа келсак, 3 минг километрлик автомобил йўллари қурилди ва реконструкция қилинди. Шунингдек, вилоят ва туманлардаги 27 минг километр автомобил йўллари таъмирланди.

«Соҳа бундан 20 йил аввал, Биринчи Президент Нурсултон Назарбоев 2001 йилни «Йўллар йили» деб эълон қилганидан сўнг алоҳида суръат билан ривожлана бошлади. Йўл хўжалигини молиялаштириш ҳажми сезиларли даражада ошди ва биз халқаро молия институтлари, хусусан, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Халқаро реконструкция ва ривожланиш банки ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик қилишни бошладик. Шунга кўра, йўл қурилиши ҳажми сезиларли даражада ошди», - дейилади ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги хабарида.

Ўша йили Президент фармони билан 2001-2005 йилларда республика йўл хўжалигини ривожлантириш бўйича биринчи Давлат дастури тасдиқланди.

Энг йирик лойиҳа умумий узунлиги 8400 км бўлган «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» халқаро транзит йўлагини реконструкция қилишдир. 2747 км Қозоғистон ҳудудидан ўтади. Йўлак Марказий Осиё мамлакатлари учун Европа билан транспорт алоқаларини таъминлашнинг энг қисқа йўлидир. Ушбу йўлакнинг замонавий муқобил коридорларга нисбатан асосий афзаллиги - бу йўлни босиб ўтиш учун зарур бўлган вақтга боғлиқ.

Лойиҳа учта асосий йўналиш бўйича юк ташишни тъминлади: Хитой – Қозоғистон (25%), Хитой – Марказий Осиё (35%), Хитой – Қозоғистон – Россия – Ғарбий Европа (40%)

«Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» лойиҳаси амалга оширилиши шубҳасиз, бу Қозоғистонда, шунингдек, айрим ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилади. Зеро, йўлак мамлакатнинг аҳоли зич жойлашган бешта вилояти: Ақтўбе, Қизилўрда, Туркистон, Жамбил ва Алмати вилоятлари ҳудудидан ўтади. Бу ҳудудларда 7,9 миллион киши ёки Қозоғистон аҳолисининг ярмига яқини истиқомат қилади.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида 1384 километр йўл I тоифага, 1363 километри II тоифага ўтказилди. 121 та аҳоли пункти билан ишончли транспорт алоқалари таъминланди, 24 та йирик аҳоли пунктларининг айланма йўллари ва 421 км узунликдаги 2 та довон қурилди.

Шундай қилиб, лойиҳанинг ўртача йиллик иқтисодий самарадорлиги юк ташиш ва транзит ҳажмини 2,5 бараварга ошириш ва саёҳат вақтини 2 баробарга қисқартириш ҳисобига 190 миллиард тенгедан ошади. Бундан ташқари, лойиҳа халқаро савдони рағбатлантирди ва халқаро молиявий ва савдо алоқаларини мустаҳкамлади.

Яна бир муҳим лойиҳа мустақил Қозоғистон тарихида узунлиги 224 км бўлган биринчи олти полосали «Нур-Султнн-Щучинск» йўлининг қурилишидир. 2013 йилда бу ерда биринчи марта йўл ҳақи тизими жорий этилган бўлиб, шундан бери транспорт тарифлари ўзгармаган.

2015-2019-йилларда «Нурли йўл» инфратузилмасини ривожлантириш давлат дастурини амалга ошириш жараёнида 3 минг километр автомобил йўллари қурилди, реконструция қилинди ва 10 минг километрга яқин автомобил йўллари таъмирланди. Шунингдек, 15 минг километр маҳаллий аҳамиятга эга автомобил йўллари таъмирланди. Бу ҳудудларнинг ҳаракатчанлигини ошириш имконини берди ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.

«Нур-Султан-Қостанай-Челябинск», «Омск-Павлодар», «Алмати-Талдиқорған», «Нур-Султан-Темиртау», «Бейнеу-Ақтау», «Щучинск-Кокшетау-Петропавл», «Таскескен-Бахти» каби бир қатор йирик лойиҳалар, жумладан, Ертис дарёси орқали Ўрта Осиёдаги энг узун кўприк қурилиши амалга оширилди.

Беш йил давомида автомобил йўлларининг I ва II техник тоифалар параметрларидаги улуши 34 фоизга оширилди, республика аҳамиятидаги автомобил йўлларининг 88 фоизи ва маҳаллий аҳамиятга эга автомобил йўлларининг 71 фоизи норматив ҳолатга келтирилди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив