Мустақиллик йилларида Қозоғистонга қанча ватандош қайтиб келди

None
ASTANA. Kazinform – 2022 йил 1 декабр ҳолатига кўра, 17 888 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомига эга бўлди. Умуман олганда, 1991 йилдан бери республикага 1 млн 105,7 минг этник қозоқ қайтиб келди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати.

Жорий йил бошидан бери Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (63,5 фоизи) Ўзбекистондан, 9,9 фоизи - Россиядан, 9,1 фоизи - Туркманистондан, 8,6 фоизи - Хитой Халқ Республикасидан, 4,9 фоизи –Мўғулистондан ва 4 фоизи бошқа мамлакатлардан келган.

Улар асосан Алмати (27,1 фоиз), Манғистау (17,7 фоиз), Туркистон (8,3 фоиз) ва Жамбил (6,1 фоиз) вилоятларига, шунингдек, Алмати (5,5 фоиз), Астана (9,1 фоиз) ва Чимкент (6,6%) шаҳарларида жойлашдилар.

Жорий йилнинг 1 декабр ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони 59,4 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 26,9 фоизни, нафақаҳўрлар 13,7 фоизни ташкил этади.

Меҳнатга лаёқатли ватандошларнинг 20 фоизи олий маълумотли, 39,4 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 38,9 фоизи умумий ўрта маълумотга эга, 1,7 фоизи эса маълумотга эга эмас.


Сўнгги хабарлар