Мустақиллик йилларида Қозоғистонда нефть қазиб олиш 3,5 баробар, газ ишлаб чиқариш 7 баробар ошди

Фото: None
ATYRAU. Kazinform - Мустақиллик йилларида мамлакатда нефть қазиб олиш 3,5 баробар, газ ишлаб чиқариш 7 баробар ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Энергетика вазири Мағзум Мирзағалиевнинг таъкидлашича, мустақиллик йилларида ишлаб чиқариш ҳажми ўсишида сезиларли силжиш кузатилди.

– Мустақилликнинг 30 йилида нефть қазиб олиш 3,5 баробар, газ ишлаб чиқариш 7 баробар ошди. Бу даврда 1,7 миллиард тонна нефть ва 790 миллиард куб метр газ ишлаб чиқарилди. 1,4 миллиард тонна нефть экспорт қилинди. 2020 йил якунларига кўра, газ қазиб олиш ҳажми 55,1 миллиард куб метрни ташкил этди. Электр енергетикаси соҳасида қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилди. Натижада электр энергияси ишлаб чиқариш 83 миллиарддан 108 миллиард кВт/соатга ошди. Яъни 30 фоизга ўсди, – деди Мағзум Мирзағалиев.

Вазирнинг сўзларига кўра, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришнинг юқори суръати кузатилмоқда. Aйни пайтда мамлакатда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича 126 та объект фаолият кўрсатмоқда. Унинг умумий қуввати - 1975 МВт.

«Биз бу ютуқлар билан чекланиб қолмаслигимиз керак. Нефть-газ ва энергетика соҳаларини ривожлантиришда бизда янги марралар бор. Шу йўлда сидқидилдан меҳнат қилиб, Мустақиллигимизнинг янги ўн йиллигида юртимиз шон-шуҳратини улуғлайлик, – деди Мағзум Мирзағалиев.

Муаллиф: Бек Мустафа


Сўнгги хабарлар