Мустақиллик йилларида Қозоғистонда 20 та янги театр очилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Мустақилликнинг 30 йилида Қозоғистонда 20 та янги театр очилди, Урал, Қарағанди, Нур-Султан, Қостанай, Ўскемен, Чимкент ва Талдиқорғанда 8 та янги театрлар қурилди. Ҳар йили театрларда 12 мингга яқин турли жанрдаги спектакллар намойиш этилади, деб хабар беради Kazinform.

Маданият ва спорт вазирлиги тақдим этган статистик маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Қозоғистонда 65 та театр мавжуд. Уларнинг 52 таси давлатга тегишли, шу жумладан 4 та миллий (этник) театрлар: уйғур, корейс, немис ва ўзбек театрлари.

52 та давлат санъат марказларидан:

- 3 та опера ва балет театри;

- 5 та болалар ва ўспирин театрлари;

- 7 та қўғирчоқ театри;

- 24 та драма театри (шу жумладан 3 таси қозоқ ва рус труппалари билан),

- 11 та мусиқий драма ва комедия театри;

- 1 та ёшлар театри;

- 1 та сатира театри.


Сўнгги хабарлар