Мустақиллик йилларида Қозоғистон аҳолиси 4 миллион кишига кўпайди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Мустақиллик йилларида Қозоғистон аҳолиси 4 миллион кишига кўпайди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган илмий-амалий анжуманда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун, 10 декабр Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев тўғридан-тўғри халқ сайловлари орқали ҳокимият тепасига келган ва қасамёд қилган кунга тўғри келади. Шу билан бирга, 10 декабр Қозоғистон ССР Қозоғистон Республикасига айлантирилган кунга тўғри келади», — деди Бош вазир ўринбосари ва 30 йил олдинги қийинчиликларни эслади.

«30 йил аввал Қозоғистон ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан заиф давлат эди. Ҳаёт сифати бўйича собиқ иттифоқ республикалари орасида 13-ўринни эгалладик. СССР парчаланганидан кейин собиқ иттифоқчилар ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг узилиши кескин гиперинфляцияга, барқарор бюджет тақчиллигига, аҳоли даромадларининг кескин пасайишига, оммавий ишсизликнинг ўсишига олиб келди. Инфляция 3000 фоизга етган пайтлар ҳам бўлган. Aна шундай оғир бир даврда Миллат етакчиси «Aввал иқтисод, кейин сиёсат» стратегиясини қабул қилиб, мамлакат тараққиётига замин яратди. Биринчи Президентнинг шахсан раҳнамолигида фундаментал қонунчилик базаси яратилиб, янги фискал-банк тизими жорий этилди, бу қисқа вақт ичида бозор иқтисодиётига йўл очди, – деди Ерали Тоғжанов.

Бош вазир ўринбосари мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар ҳақида гапирди.

«Мустақиллик рамзларидан бири сифатида миллий валютамиз – тенге муомалага киритилди. Янги савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш чоралари кўрилди. Бозор шароитига нафақат корхоналарни, балки аҳолини ҳам мослаштириш зарур эди. Бу мумкин бўлди. Маҳаллий бизнеснинг ривожланиш ҳолати тубдан ўзгарди. Aмалдаги кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 2005 йилдаги 500 мингдан 2021 йилда 1,4 миллионга етди. Бунинг натижасида 30 йил давомида ялпи ички маҳсулот доллар ҳисобида 17 баробар ўсди. Бу чора-тадбирларнинг барчаси мамлакатимизнинг узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва сиёсий барқарорлиги учун асос бўлди. Aҳоли даромадлари 10 баравар ошди, ишсизлик даражаси 12,8 фоиздан 4,9 фоизга камайди. 20 йил ичида аҳоли сони 4 миллион кишига кўпайди. Бугунги кунда мамлакатда ўртача умр кўриш 71 ёшга етди. Мустақиллик бошланганидан буён 1,5 миллион киши уй-жой шароитини яхшилади. 5 мингдан ортиқ янги ижтимоий объектлар барпо этилди. Натижада мактабгача таълим муассасаларида болалар улуши 99 фоизга етди», — деди Бош вазир ўринбосари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар