Мустақиллик йилларида 13,4 минг кмга яқин республика аҳамиятига эга автомобил йўллари қурилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистона Мустақиллик йилларида қарийб 13,4 минг км узунликдаги республика аҳамиятига эга автомобил йўллари қурилди ва реконструкция қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Telegram каналига асосланиб.

Вазирликнинг маълумотларига кўра, республика аҳамиятига эга магистрал йўллар тармоқларининг бузилган участкаларини таъмирлаш, шу жумладан «Ғарбий Европа - Ғарбий Хитой» каби олтита йирик халқаро транзит йўлакларини тиклашга имкон берди.

Бугунги кунда Қозоғистон Республикасида умумий фойдаланиладиган автомобил йўллари тармоғининг узунлиги 96,8 минг км ташкил этади. 1991 йилда бу кўрсаткич 86 минг километрни ташкил этган.


Сўнгги хабарлар