Мустақиллик куни билан ҚР Президентини кўплаб давлат раҳбарлари табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев номига Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан табрик мактублари ва телеграммалар ҳамон келаяпти, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўзи ва турк халқи номидан самимий табрик йўллади.

«Қозоғистон билан тарихий, маданий ва қардошлик алоқаларимиз ҳамда стратегик шериклигимиз икки томонлама, минтақавий ва халқаро миқёсда чуқурлашиб, мустаҳкамланиб бораётганидан хурсандман», - дейилади телеграммада.

Украина Президенти Владимир Зеленский ўз табрик мактубида мустақиллик йилларида Қозоғистон ўз мавқеини мустаҳкамлаб, халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаганини ёзган.

«Ишончим комилки, мамлакатларимиз кўп қиррали ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиради, давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ўзаро қўллаб-қувватлайди, Қозоғистон эса Украинанинг Марказий Осиёдаги ишончли ҳамкори бўлиб қолади», - дейилади телеграммада.

Бундан ташқари, табрик телеграммаларини Рим папаси Франциск, Буюк Британия Қироличаси Елизавета ІІ, Швейцария Президенти Ги Пармелан, Венгрия Президенти Янош Адер, Жазоир Президенти Абделмажид Теббун, Япония Императори Нарухито, Канаданинг Генерал губернатори Мэри Саймон, Бельгия Қироли Филипп, Нидерландия Қироли Виллем-Александр, Швеция Қироли Карл XVI Густав, Сербия Президенти Александр Вучич, Греция Президенти Катерина Сакелларопулу, Литва Президенти Гитанас Науседа, Болгария Президенти Румен Радев, Хорватия Президенти Зоран Миланович, Шимолий Македония Президенти Стево Пендаровски, Эфиопия Президенти Саҳле-Ворк Зевде, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Багдат Амреев, ЮНЕСКО Бош директори Одрэ Азуле ва бошқалар томонидан юборилган.

Табрик телеграммалар ҳали ҳам келяпти.

Сўнгги хабарлар