Мустақиллик байрамида фақат бир кун дам олиш берилади – ҚР Меҳнат вазирлиги

Фото:
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги 16 декабр – Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам олиш берилишини ммаълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Бу йил 16 декабр жума кунига тўғри келади. Шунинг учун, бир кун дам олиш куни берилади, кейин эса шанба-якшанба одатий дам олиш куни ҳисобланади. Дам олиш кунлари ўзгартирилмайди», — дея агентлик саволига вазирлик матбуот хизмати жавоб берди.

Бундан аввал Қозоғистон фуқаролари 25 октябр – Республика куни муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олишлари хабар қилинган эди. Дам олиш кунини 22 октябр шанба кунидан 24 октябр душанбага ўзгартириш режалаштирилган. Шу тариқа, қозоғистонликлар 23-25 ​​октябр кунлари дам олади.

«Бу ҳозирча фақат резолюция лойиҳаси, ҳозирча ҳеч нарса аниқланмаган. Ушбу ҳужжат Ashyq веб-сайтида 10 кун бўлиши керак ва у 10 кундан кейин кучга киради. Ҳозирча Бош вазир мазкур ҳужжатни имзолагани йўқ», — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар