Мустақил лаборатория хизмати Қозоғистонда уй-жой қурилиши сифатини текширади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Амалдаги қонун ҳужжатларига уй-жой қурилиши сифатини назорат қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Давлат назоратини кучайтириш мақсадида кўплаб мурожаатлар натижасида қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ишлаб чиқилди»

, — деди Қайрбек Ўскенбоев Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, ўзгартиришлар ҳудудни ривожлантиришни сифатсиз режалаштиришни, қурилишнинг барча босқичларида объектларга режали назоратни жорий қилишни ҳамда объектларни фойдаланишга қабул қилишда назорат инспекцияси давлат архитектура-қурилиш органлари иштирокини истисно қилиш мақсадида шаҳарсозлик экспертизасини жорий этишни назарда тутади.

Бундан ташқари, ўзгартиришлар қўлланилаётган материаллар ва бажарилаётган ишлар сифатини лаборатория-техник экспертизадан ўтказиш бўйича мустақил давлат лаборатория хизмати ташкил этишни назарда тутади.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар