Мустақил Қозоғистоннинг янги сиёсий даври бошланди - Ерлан Қошанов

None
ASTANA. Kazinform – Мустақил Қозоғистоннинг янги сиёсий даври бошланди. Бу ҳақда АМАНАТ партиясининг - ҚР Парламенти Мажилисининг раиси Ерлан Қошанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Бугунги Конституциямизнинг аҳамияти, мақсади ва сиёсий аҳамияти беқиёс! Биз пандемиядан кейинги партиямизнинг энг катта йиғинини шу форматда ўтказмоқдамиз. Бунгача хавфли касаллик туфайли юзма-юз учрашиш имконига эга бўлмаганмиз. Сизлар ҳар бир вилоятнинг ишончи билан, халқимиз номидан келяпсиз. Ўйлайманки, бугун эркин суҳбат ва мазмунли муҳокама бўлади. Биргаликдаги фаолиятимизга муваффақиятлар тилайман!»

, - деди Ерлан Қошанов АМАНАТ партиясининг навбатдан ташқари XXIV съездида.

Унинг таъкидлашича, ҳозир бутун дунё оғир даврни бошидан кечирмоқда, Қозоғистон эса улкан ер шарининг фақат бир қисми.

«Кейинги йиллар ҳам мамлакатимиз учун осон кечмади. Мамлакатимиз бунёдкорлик сиёсати, дадил қадамлари билан жамият бирлиги, халқимиз тинчлиги ва бутунлигини асраб-авайлаш намунасини кўрсатмоқда. Кеча бўлиб ўтган умумхалқ референдуми ва конституциявий ўзгаришлардан сўнг Мустақил Қозоғистоннинг янги сиёсий даври бошланди. Нафақат партиянинг номи, балки унинг мазмун-моҳияти ҳам замон билан ўзгарди. Платформа бутунлай қайтадан ёзилди»

, - деди партия раиси.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар