Мумбайнинг катта қисми сув остида қолди

None
None
NEW DELHI. Kazinform – Ҳиндистоннинг «иқтисодий пойтахти» бўлган Мумбайнинг бир неча туманлари мавсумий муссон ёмғири туфайли сув остида қолди, деб хабар беради Kazinform NDTV телеканалига асосланиб.

Телеканалнинг айтишича, душанба кунидан бери ёққан ёғингарчилик миқдори 230 мм гача етган.

Сешанба куни ҳокимият фавқулодда хизматлардан ташқари барча офис ва биноларни ёпишга қарор қилди. Автобус қатнови чекланди, маҳаллий поездлар тўхтатилди. Шаҳарнинг бир неча қисмидаги кўчалар ва йўллар сув остида қолди. Горегаон, Кинг-Cеркл, Дадар ва Шиваджи-Чоук туманлари айниқса жиддий зарар кўрди.

Синоптиклар шаҳарда ҳали ҳам кучли ёмғир ёғиши ёмғир ёғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Сўнгги хабарлар