Мумбайда бино қулаб тушди, 11 киши ҳалок бўлди

None
None
MUMBAI. Kazinform – Ҳиндистоннинг Мумбаи шаҳрида чоршанба куни кечқурун тўрт қаватли бинонинг қулаши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди ва 7 киши жароҳат олди. Бу ҳақда India Today журнали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Нашрнинг ёзишича,қулаб тушганда бинода одамлар кўп бўлган, улар орасида болалар ҳам бўлган. Қутқарувчилар вайроналар остидан 15 кишини олиб чиқишди, тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, аварияга кучли ёмғир сабаб бўлган бўлиши мумкин.


Сўнгги хабарлар