«Муқағали» фильми Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган мусулмон киноси фестивалида иштирок этади

Фото: None
ALMATY. Кazinform – Таниқли режиссёр Болат Қалимбетовнинг «Муқағали» фильми 7—11 сентябр кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган XVIII Халқаро мусулмон фильмлари фестивалининг асосий танловида иштирок этади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Татаристондаги Қозон кинофестивалининг саралаш комиссияси раиси Нина Кочеляеванинг сўзларига кўра, бу йил танловда иштирок этиш учун бир қанча давлатлардан аризалар келиб тушган.

Натижада, асосий бадиий фильмлар танловига Туркия, Қозоғистон, Ҳиндистон, Эрон, Бангладеш, Россия, Миср, Шри-Ланка каби мамлакатлардан 10 та фильм ҳамда икки давлат ҳамкорлигида яратилган 2 та асар саралаб олинди.

Бу йил жами 44 давлатдан 625 та ариза келиб тушган.

Бундан ташқари, Қозон кинофестивали доирасида иккинчи марта кино бозори ташкил этилиб, иқтидорли киноижодкорларга ўз лойиҳаларини амалга ошириш имконини берувчи халқаро питчинг (сценарийлар танлови) ўтказилади.



Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги буюртмасига асосан Ш.Айманов номидаги «Қазақфильм» киностудиясида суратга олинган фильм машҳур қозоқ шоири Муқағали Мақатаев ҳаётининг сўнгги йиллари ҳақида ҳикоя қилади.

Бунгача фильм Таллин шаҳрида ўтказилган «Қоронғу тунлар» 25-халқаро кинофестивалида «А» тоифасида намойиш этилган ва ҳакамлар ҳайъатининг махсус совринини қўлга киритган эди.

Жорий йилнинг март ойида филм Ҳиндистондаги Керала халқаро фестивали доирасида намойиш этилди.

Фото: kazakhfilmstudios.kz

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар