+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Муборак Рамазон ойи бошланди

24 Апрель 09:28
Баҳам кўринг:
Муборак Рамазон ойи бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун жамийки мусулмон аҳли учун муқаддас бўлган, ўн икки ойнинг султони муқаддас Рамазон ойи бошланди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бу йил рўза 24 апрель жума куни бошланди. 19 майдан 20 майга ўтар кечаси Лайлат ул-Қадр. Бу йил фитр садақа учун жон бошига 370 тангадан белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди ва бу йил муқаддас Рамазон ойида анъанавий тадбирларга баъзи чекловлар киритилди.

«Маълумки, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги сабабли биз масжидларда жамоат намозларини вақтинча чеклаб қўйдик. Ҳар бир фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғи қадрли экан, биз эпидемия тарқалишининг олдини олиш учун шундай қарорга келишга мажбур бўлдик. Албатта, бу вақтинчалик синов. Аммо масжид эшиклари жамоат намозлари учун ёпилган бўлса ҳам, савоб ва яхшилик эшиклари ҳеч қачон ёпилмайди. Муқаддас ҳадисга кўра, мусулмоннинг нияти хатти-ҳаракатлардан хайрлидир», - деди Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси раиси Науризбай Ҳожи Тағанўғли.

Муқаддас Рамазон ойида эпидемия тарқалишининг олдини олиш мақсадида, ҚМДБ карантин даврида масжидларда жамоат йиғилган ҳолда намоз ўқилмаслигини айтди. Ҳар кимга уйда оила аъзолари билан бирга ибодат қилишни маслаҳат беришди.

Шунингдек, масжидлар, кафелар, жамоат жойлари ва бошқа муассасалардаги йиғинлар тўхтатилиши эълон қилинди.

Бош муфтий рўза тутаётган одамларни озиқ-овқат билан таъминлашда мавжуд вазиятда тегишли чораларни кўришга чақирди. Шу муносабат билан у ресторанларга муҳтожларга озиқ-овқат тарқатиш, кам таъминланган оилаларни озиқ-овқат билан таъминлаш ва рўза тутиш учун молиявий ёрдам кўрсатиш каби эзгу амалларни тавсия қилди.

Бундан ташқари, фавқулодда вазият туфайли, Рамазон ойида фитр садақа ва закотларни мобил иловалар орқали ўтказиш имконияти яратилди.

Қозоғистон Мусулмонлар диний бошқармаси маълумотларига асосланиб, биз Рамазон ойида қуйидаги муҳим маълумотларни жамоатчиликка тақдим этамиз:

- Фитр-садақани Рамазон ойининг бошидан Ҳайит намозигача бериш мумкин. Қозоғистон бўйича бир киши учун 370 тангадан берилади.

- Хайрия ёрдами ногиронлар ва кексаларга, бевалар ва етимларга, кам таъминланган оилаларга хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

- Рўза тутиш ҳомиладор аёллар, болали аёллар, йўловчилар ва касаллар учун мажбурий эмас.

- Саёҳат қилганлар рўза тутмаслиги мумкин. Аммо унинг ўрнига бошқа кунлари тутиш мумкин. Агар сафар қийин бўлмаса, рўза тутган маъқул.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив