Муаммо хал этилди: Туркистонда аҳоли Ўзбекистоннинг ахлат полигони тутунидан 2 йилдан бери аъзият чекиб келганди

None
None
KELES. Kazinform – Туркистон вилояти Келес туманидаги Ўзбекистондаги полигон тутунидан азият чеккан овулнинг муаммоси ҳал қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Nur Otan» партиясининг Келес туман бўлими икки мамлакат чегарасида жойлашган Алпамис ботир овули аҳолиси муаммоларини ҳал қилишда иштирок этади.

Партиянинг туман бўлими томонидан олинган хатда овул округи аҳолиси икки йил давомида Ўзбекистон Республикасининг ахлат полигони тутунидан аъзият чекиб келаётгани, тоза ҳаводан нафас олиб бўлмаслиги айтилган. Шу муносабат билан туман филиали раисининг биринчи ўринбосари А.Жумабеков Ўзбекистон Республикаси Тошкент тумани ҳокимининг ўринбосари Р.Хайдаров билан боғланиб, полигонда тутунни тўхтатиш масаласини кўтарди. Натижада, полигонда тутун уч кун ичида тўхтаб, қўшни қишлоққа тарқалмади. Ўзбекистон томони муаммони бартараф этиш ва унинг такрорланишини олдини олиш ишлари бўйича партиянинг туман бўлимини хабардор қилишни давом эттиришини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Алпамис ботир овулининг аҳолиси сўнгги икки йил давомида бу масалани кўтариб келишган ва экология вазири ва вилоят ҳокими Ўмирзак Шўкеевдан ёрдам сўрашган. Аммо қўшни мамлакатдаги полигондан тутун тўхтамаганди.

Сўнгги хабарлар