МСК президентлик сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдировнинг маълум қилишича, мамлакат вилоятлари ва хорижий давлатлардаги сайлов участкаларида овозларни санаб чиқиш якунланди. Куни кеча МСК кун бўйи онлайн режимда ҳудудларнинг тезкор маълумотларига асосланиб, Қозоғистоннинг маълум бир вақтда овоз беришдаги иштироки ҳолати ҳақида маълумот бериб борди. 9 та брифинг ўтказилиб, тезкор маълумотлар берилди.

МСК раисининг маълум қилишича, Қ.Тоқаевга 6 миллион 456 минг 392 сайловчи ёки уларнинг 81,31 фоизи овоз берган. «Барча номзодга қаршиман» графасини сайловчиларнинг 460 484 нафари ёки 5,8 фоизи танлаган.

Шу билан бирга, Жигули Дайрабаевга 271 641 ёки 3,42 фоиз, Қарақат Абденга 206 минг ёки 2,6 фоиз, Мейирим Қажикенга 200 907 ёки 2,53 фоиз, Нурлан Ауесбаевга 176 116 ёки 2,22 фоиз, Салтанат Турсинбековага 113 827 одам, яъни сайловчиларнинг 2,12 фоизи овоз берган.

Ҳозиргача ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан овоз бериш натижалари баённомаларининг электрон нусхалари тақдим этилган.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар