МСК Қозоғистонда референдум ўтказишнинг календар режасини тасдиқлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Марказий сайлов комиссияси 2022 йил 5 июнга белгиланган референдум ўтказувчи республика комиссияларининг фаолияти тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Марказий референдум комиссияси раиси ўринбосари Константин Петров республика референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби Қозоғистон Республикасининг 1995 йил 2 ноябрдаги «Референдум тўғрисида»ги Конституциявий қонуни билан белгиланишини маълум қилди.

Референдум ўтказувчи ҳудудий ва участка комиссияларининг таркиби, комиссияларнинг жойлашган жойи ва иш вақти тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида – 2022 йил 15 майдан кечиктирмай эълон қилиниши шарт. Референдум ўтказиладиган жойларнинг чегаралари ҳақидаги маълумотлар айни вақтда оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилиниши керак.

Ташвиқот ишлари референдум чақирилгандан кейин бошланади ва овоз бериш кунидан олдинги кун, яъни 2022 йил 4 июн соат 00:00 да тугайди. Ҳар бир сайлов участкаси бўйича республика референдумида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг рўйхатлари қарори билан сайлов участкаси тузилган ҳоким томонидан имзоланади ва далолатномага мувофиқ 2022 йил 15 майдан кечиктирмай тақдим этилади», - дейди Константин Петров.

Референдум ўтказувчи участка комиссияси фуқароларни овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида 2022 йил 25 майдан кечиктирмай хабардор қилиши шарт.

«Участка референдум комиссиялари овоз бериш жараёнини, агар бошқа вақт белгиланмаган бўлса, маҳаллий вақт билан соат 07:00 дан 20:00 гача ўтказади», - деди К.Петров.

Овоз бериш якунлари Референдум ўтказувчи Марказий комиссиянинг мажлисида умумлаштирилади, баённома билан расмийлаштирилади, Марказий референдум комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда қарор билан тасдиқланади.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар