Москвада Нурсултон Назарбоев Владимир Путин билан учрашди

None
None
MOSKVA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев Россия Президенти Владимир Путин билан учрашди, дея хабар беради Kazinform elbasy.kz сайтига таяниб.

Учрашувда Президент Россия Қозоғистоннинг барча соҳаларда ишончли шериги эканлигини таъкидлади.

Учрашув давомида томонлар ЕОИИ доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

«Интеграцион бирлашма самарали фаолият кўрсатмоқда ва менимча, унинг катта истиқболлари бор. Фахрий раис сифатида мен Иттифоқни янада ривожлантиришга ҳисса қўшаман», - деди Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар яхши қўшничилик ва иттифоқчилик руҳида ва тамойилларига мувофиқ равишда ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Бундан ташқари, Нурсултон Назарбоев ва Владимир Путин фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Ўз навбатида Владимир Путин Қозоғистон Биринчи Президентининг интеграция жараёнларини ривожлантириш ва икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини қайд этди.

«Биз сиёсий мулоқотимизни давом эттирмоқдамиз. Биз Президент Қасим-Жомарт Тоқаев билан доимий равишда учрашиб турамиз. Мамлакатларимиз ҳукуматлари фаол ишламоқда. Ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 19,7 фоизга ўсиб, 20 миллиард долларни ташкил қилди. Бу яхши кўрсаткич», - деди Россия Президенти.

Шунингдек, томонлар халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилишди ва жаҳон углеводородлар бозоридаги вазият бўйича фикр алмашдилар.

Сўнгги хабарлар