Москвада қозоғистонлик санъаткорлар иштирокида ижодий кеча бўлиб ўтди

None
МОSKVA. Кazinform – Москвадаги Миллатлар уйи саҳнасида Қозоғистон ва Россиянинг маданий ҳамкорлигига бағишланган «Дўстлик оҳанглари» ижодий кечаси бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Мусиқий кечанинг бош қаҳрамони сифатида ёш опера хонандаси, Гнесиналар номидаги Россия мусиқа академияси битирувчиси, халқаро танловлар лауреати Айгерим Темирбаева иштирок этди. У қозоқ, рус, итальян тилларида мумтоз асарлар, яъни машҳур опера партиялари, лирик ва эстрада қўшиқларини ижро этган.

Концерт ташкилотчиси, Москва Миллатлар уйи маданий-маърифий ишлар ва минтақалараро маданий ҳамкорлик бўлими ижодий жанрлар бўйича мутахассиси Гулнар Исакова тадбирдан кўзланган мақсад Қозоғистон ва Россия халқлари ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш эканини таъкидлади.

«Дастур мазмуни қозоқ, рус ва итальян мусиқа маданияти, ижрочиларнинг ижодий истеъдоди билан яқиндан танишиш имконини беради. Бу кеча барчага шодлик ва гўзаллик, байрамона кайфият бағишлаб, Айгерим Темирбаева ва унинг ҳамкасблари ижодини томоша қилиш имкониятини беради», - деди у.

Шу билан бирга, «Гнесиналар» РМА махсус таклиф этилган концертмейстери, халқаро танловлар лауреати Елена Минко, «Гнесиналар» РМА талабаси, халқаро танловлар лауреати Диана Шайимқуловалар ҳам жаҳон классикасининг дурдона асарларини ижро этишди.

Муаллиф: Наримбек Исмағулов


Сўнгги хабарлар