Москвада Қозоғистон ва Россия ташқи идора раҳбарлари учрашади

Фото:
NUR-SULTAN. Кazinform – Москвада Қозоғистон ва Россия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида навбатдаги маслаҳатлашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 22 сентябр куни Москвада Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ермухамбет Қониспаев ва Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко раислигида Қозоғистон-Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади. Тадбир давомида Қозоғистон-Россия муносабатларининг долзарб масалалари, шунингдек, кўп томонлама бирлашмалар доирасидаги икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилиш режалаштирилган», — деди Ташқи ишлар вазирлиги вакили вазирликнинг ҳафталик брифингида журналистларнинг саволларига жавоб берар экан.

Унинг сўзларига кўра, шу куни Москва давлат халқаро муносабатлар институтида Қозоғистон ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

«Конференция Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти ва Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилади. Конференция давомида Қозоғистон-Россия ҳамкорлигини турли соҳаларда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади», — деди Айбек Смадияров.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар