Молиявий технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик ОҲИЧКга аъзо давлатларнинг молия институтлари вакиллари томонидан муҳокама қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 10 ноябр куни бўлиб ўтган онлайн-семинарда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга (ОҲИЧК)аъзо давлатларнинг молиявий тузилмалари вакиллари томонидан молиявий технологиялар ва инвестицияларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Тадбир Астана халқаро молия маркази томонидан ОҲИЧК Котибияти кўмагида ташкил этилди. Семинарда Хитой, Озарбайжон, Ҳиндистон молия-банк тузилмалари вакиллари, шунингдек, Қирғизистон, Россия, Туркия ва Тожикистондан келган қатнашчилар иштирок этди.

Ўз қутлаш нутқида ОҲИЧК Ижрочи директори, Элчи Қайрат Сарибай ушбу семинар ОҲИЧКга аъзо давлатлар томонидан молиявий ҳамкорликни, жумладан, финтех-саноат соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича бошланган ишларнинг давоми эканлигини таъкидлади.

«Иқтисодиётларни рақамлаштириш ва молиявий технологиялар ва инновацияларни жадал ривожлантириш даврида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, минтақа давлатларининг фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, жумладан, молия секторини тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга, - деди Қайрат Сарибай.

«Астана» халқаро молия маркази раҳбари Қайрат Келимбетов семинар иштирокчилари олдида сўз юритар экан, ОҲИЧКга аъзо давлатларнинг кўпчилиги ривожланаётган ва иқтисодиёти ўтиш давридаги давлатлар эканлигини ва шунга мос равишда ҳам лойиҳаларни молиялаштириш, ҳам ўз иқтисодиётларини модернизация қилиш учун илғор технологияларга муҳтож эканини таъкидлади.


«Фақат биргаликда ишлаш орқали биз ноу-хау, тажриба ва билимларни узатишни таъминлашимиз мумкин, янги технологияларни ишлаб чиқмоқчи бўлсак, бу жуда муҳим - молиявий, давлат ёки бошқа технологиялар соҳасида», - деди «Астана» халқаро молия маркази раҳбари.

Тадбир давомида молия марказлари фаолияти бўйича тажриба алмашилди, молиявий технологиялар ва инвестициялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, молия секторини тартибга солиш, шунингдек, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш масалалари муҳокама қилинди.


Сўнгги хабарлар