ММА бўйича 2021 йилги жаҳон чемпионати Қозоғистонда бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ММА бўйича 202 йилги жаҳон чемпионати Қозоғистонда 27 ноябрдан 5 декабргача бўлиб ўтади. Катталар ўртасидаги мусобақалар билан бир қаторда Қозоғистонда ёшлар ўртасида (18-20) жаҳон чемпионати ҳам бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россиянинг ММА иттифоқи президенти Радмир Габдуллин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга асосланиб.

«Март ойининг бошида терма жамоани шакллантирадиган Россия чемпионатига федерал округлар бўйича саралаш босқичи бошланади. Бу йил баъзи округлардаги чемпионатларида аёллар жамоаларини саралаш бошланиши жуда муҳим», - деди Габдуллин.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Алматида аралаш жанглар бўйича Naiza FC 29 мусобақалари якунланди. Қозоғистонлик фейтер Серик Разгалиев профессионал фаолиятидаги олтинчи жангида ғалаба қозонди. Унинг рақиби қирғизистонлик спортчи Манас Темирбеков эди.


Сўнгги хабарлар