Мисрдаги мусобақанинг иккинчи кунида қозоғистонлик уч нафар полвон совринли ўринларни қўлга киритди

Фото:
ALMATY. Кazinform – Мисрнинг Александрия шаҳрида кураш бўйича ўтказилаётган турнирнинг иккинчи кунида қозоғистонлик полвонлар 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Демеу Жадираев Иброҳим Мустафо мукофоти учун ўтказилган халқаро турнирда юнон-рум кураши бўйича 77 кг вазнда кумуш медални қўлга киритди.

72 килограмм вазнда Данияр Каленов, 76 килограмм вазн тоифасида Элмира Сиздиқова мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.

25 ва 26 феврал кунлари аёллар кураши ва эркин кураш баҳслари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Мисрдаги турнирнинг биринчи кунида қозоғистонлик полвонлар 7 та медални қўлга киритган эди.

Муаллиф: Думан Арғингелди


Сўнгги хабарлар