Валюталар курси:
    usd/kzt 426.14 eur/kzt 497.05

    rub/kzt 6.02 cny/kzt 66.69
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 12 °С
Алматы: 16 °С

Мисрда 11 ёшли келин ва 12 ёшли куёвнинг ота-онаси ҳибсга олинди

21 Сентябрь 10:42

CAIRO. Kazinform- Миср Хавфсизлик кучлари 11 ва 12 ёшли фарзандларини уйлантирмоқчи бўлган ота-оналарни ҳибсга олди. Бу ҳақда Kazinform Al Arabiya телеканалига таяниб хабар беради.

Ҳокимият Қоҳирадан 30 километр узоқликда яшайдиган вояга етмаганларнинг никоҳи билан боғлиқ ишга аралашди.

Болалар тўйи заргарлик дўкони эгаси Fasebookда куёв ёш тўйдан олдин бўлажак хотинига совға қилиши керак бўлган олтин тақинчоқларни сотиб олгани ҳақида эълон қилганидан кейин маълум бўлди. Олтинларни боланинг ота -онаси сотиб олган. Тўсатдан, полиция икки оиланинг унаштириш маросимини бузди.

Мисрнинг Она ва бола масалалари бўйича Миллий кенгаши Бош котиби Сахо ал-Санбатининг айтишича, бу ҳодиса «Миср Конституциясининг болаларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги 80-моддаси бузилиши ва болаларга нисбатан зўрлаш ёки зўравонлик ҳолатларига давлат аралашувини назарда тутади». Ҳозир уларнинг ота -онаси судланмоқда.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар