+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Мисрда 11 ёшли келин ва 12 ёшли куёвнинг ота-онаси ҳибсга олинди

21 Сентябрь 10:42
Баҳам кўринг:
Мисрда 11 ёшли келин ва 12 ёшли куёвнинг ота-онаси ҳибсга олинди

CAIRO. Kazinform- Миср Хавфсизлик кучлари 11 ва 12 ёшли фарзандларини уйлантирмоқчи бўлган ота-оналарни ҳибсга олди. Бу ҳақда Kazinform Al Arabiya телеканалига таяниб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
Ижтимоий хизматлар портали:  Қозоғистонда ногиронлиги бўлган шахсларга 360 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилди Участка инспекторларининг ҳаракат алгоритми ишлаб чиқилди -  ҚР ИИВ

Ҳокимият Қоҳирадан 30 километр узоқликда яшайдиган вояга етмаганларнинг никоҳи билан боғлиқ ишга аралашди.

Болалар тўйи заргарлик дўкони эгаси Fasebookда куёв ёш тўйдан олдин бўлажак хотинига совға қилиши керак бўлган олтин тақинчоқларни сотиб олгани ҳақида эълон қилганидан кейин маълум бўлди. Олтинларни боланинг ота -онаси сотиб олган. Тўсатдан, полиция икки оиланинг унаштириш маросимини бузди.

Мисрнинг Она ва бола масалалари бўйича Миллий кенгаши Бош котиби Сахо ал-Санбатининг айтишича, бу ҳодиса «Миср Конституциясининг болаларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги 80-моддаси бузилиши ва болаларга нисбатан зўрлаш ёки зўравонлик ҳолатларига давлат аралашувини назарда тутади». Ҳозир уларнинг ота -онаси судланмоқда.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив