Миср ҳукумати COVID-19 юқтирган сайёҳлар учун тиббий харажатларни тўлайди

None
None
MOSKVA. TASS-Kazinform – Миср ҳукумати таътил пайтида коронавирус аниқланса, сайёҳларнинг даволаниш харажатларини тўлашларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform TASSга асосланиб.

Агар касаллик енгил бўлса ва беморни касалхонага ётқизишнинг ҳожати бўлмаса, харажатлар дам олувчи яшайдиган меҳмонхона томонидан қопланади. Агар касал одамга шифохона режимида шифокорлар ёрдами керак бўлса, унда барча харажатлар давлат томонидан қопланади. COVID-19 юқтирган саёҳатчилар учун бепул даволаниш Шарм-эш-Шейха, Хургада ёки Қоҳирадаги давлат шифохоналарида ўтказилади.

Сўнгги хабарлар