Миср авиакомпанияси Қозоғистонга парвозларни йўлга қўяди

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йил 13 мартдан бошлаб ҳафтасига 2 марта рейсларни амалга ошириш режалаштирилган, дея хабар беради Kazinform фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси Миср авиация маъмурияти билан биргаликда Мисрнинг «Air Cairo» авиакомпаниясининг Қозоғистонга мунтазам йўловчи рейсларини очиш масаласини ишлаб чиқди.

«Авиакомпания 2023 йил 13 мартдан А-320 типидаги ҳаво кемаларида ҳафтасига 2 марта (душанба ва жума) Астана – Шарм-аш-Шайх йўналишларида ва 2023 йил 14 мартдан ҳафтасига 2 та рейс (сешанба ва шанба кунлари) частотаси билан Алмати – Шарм-аш-Шайх йўналишларида тўғридан-тўғри мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширишни режалаштирмоқда», - дейилади вазирлик хабарида.

Қўмитада қайд этилганидек, Қозоғистон ва Миср ўртасида ҳаво алоқасининг очилиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, туризм ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Уммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилган эди.

Фото: atr-aircraft.com

Сўнгги хабарлар