Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи давомида тожик телеканалларида ўзбек фильмлари кўрсатилади

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи пайтида тожик телеканаллари ва кинотеатрларида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Илҳақ», «Халқ юраги», «Абдураҳмон Жомий», «Ягона осмон остида» фильмлари намойиш этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон кинематография агентлигига асосланиб ЎзА хабар беради.

Намойишлар кеча Тожикистоннинг «Синамо» телеканалидаги «Илҳақ» фильмининг тақдимоти билан бошлаб берилган.

Шунингдек, мамлакатнинг барча йирик кинотеатрларида ҳам тожик тилидаги ўзбек фильмлари намойишлари бошланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига расмий ташрифи арафасида Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан Давлат буюртмаси асосида суратга олинган ушбу фильмларни қардош халқ телевидение ва кинотеатрларида намойиш қилиниши учун туҳфа сифатида тақдим этилди.

Маълумки, Тожикистонда бўлиб ўтган ўзбек киноси кунларида Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбарияти, таниқли ўзбек киноси арбоблари, кинорежиссёрлар, актёрлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қўшни мамлакатга ташриф буюриб, ҳар икки мамлакатнинг кино соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари хусусида келишувларга эришилган ва «Тожикфильм» Давлат муассасаси раиси Маҳмасаид Шоҳиён билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланган.

Меморандум бўйича ишлар тез фурсатларда бошланиб, режиссер Жаҳонгир Ахмедовнинг «Илҳақ» бадиий фильми, Шохрух Расуловнинг «Халқ юраги», Жавоҳир Қосимовнинг «Абдураҳмон Жомий», Жасур Исҳоқовнинг «Ягона осмон остида» ҳужжатли фильмлари тожик тилига таржима қилиниб, «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси» ДУК, «Spectre» ҳамда «Эзгу фильм» студиялари томонидан дубляж қилинган.

Сўнгги хабарлар