Минус 43: Яқин уч кунда Қозоғистонда арктик совуқ сақланади

None
ASTANA. Kazinform - Шимолий антициклон Қозоғистон ҳудуди орқали жанубий вилоятлар томон ҳаракатланмоқда. Шу сабабли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида қаттиқ совуқ сақланиб қолади, дея хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.

Жануб ва жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида кучли қор ёғади.

Ҳарорат ғарбда кечаси минус 27-35, кундузи 15-25, республика жануби-ғарбида кечаси 12-23, кундузи 5-15, шимоли-ғарбда ва шимолда кечаси 32-40, кундузи 13-22 даража атрофида совуқ бўлиши кутилмоқда.

Марказда кечаси 35-40, марказий ҳудудлар жанубида 25-30, кундузи 15-26 даража, шарқида кечаси 30-43, кундузи 23-33 даражагача совуқ бўлади.

Қозоғистон жанубида ва жануби-шарқида ҳаво ҳарорати кечаси 10-20 даражадан 20-31 даражагача, кундузи 8-16 даражадан 12-23 даражагача пасаяди.

Сўнгги хабарлар