Валюталар курси:
    usd/kzt 429.57 eur/kzt 447.35

    rub/kzt 6.94 cny/kzt 63.23
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Минтақа хавфсизлиги учун: Қозоғистон Қирғизистон ва Тожикистонга беғараз ҳарбий ёрдам кўрсатади

10 Ноябрь 15:24

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси парламенти Мажилиси депутатлари «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида беғараз ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади, дея хабар беради Kazinform.

2021 йил 2 март куни Нур-Султан шаҳрида Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида беғараз ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим имзоланган.

Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари Руслан Шпекбаев ҳужжатни палатанинг ялпи мажлисида тақдим этар экан, ушбу битим Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни мустаҳкамлаш зарурати билан боғлиқ бўлиб, Қирғизистон Республикаси Қуролли Кучларини ривожлантиришга кўмаклашишга йўналтирилганини таъкидлади.

***

Шунингдек, Қозоғистон Республикаси парламенти Мажилиси депутатлари «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида текин ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Руслан Шпекбаев Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида беғараз ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимга 2021 йил 17 апрелда Нур-Султан шаҳрида эришилганини таъкидлади.

Ҳужжатнинг қабул қилиниши Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни мустаҳкамлаш зарурати билан боғлиқ бўлиб, Тожикистон Республикаси Қуролли Кучларини ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар