Минскдан Қозоғистоннинг тўртта шаҳрига рейслар йўлга қўйилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ақтау, Қарағанди, Павлодар, Қостанай шаҳарларига Беларуснинг «Белавиа» компанияси рейслари йўлга қўйилмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Вазирлик тарқатган маълумотларга кўра, Давлатимиз раҳбарининг топшириғини бажариш мақсадида Фуқаро авиацияси қўмитаси тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда. 2019 йил декабрда Акаба (Иордания) шаҳрида бўлиб ўтган ICAN 2019 конференцияси доирасида Қўмита ва Беларусь Республикаси авиация мутасаддилари ўртасида эришилган келишувларга мувофиқ, «Белавиа» компанияси Қозоғистоннинг бирқатор шаҳарларига рейслар очиш имкониятига эга бўлди.

Авиа компания 2020 йил ёзидан бошлаб парвоз қилинадиган Минск-Ақтау, Минск-Қарағанди, Минск-Павлодар ва Минск-Қостанай рейсларига чипта сотишни бошлаб юборган.

Ҳозирда «Белавиа» компанияси Нур-Султан ва Алматы шаҳарларига йил давомида рейслар амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Минск-Ақтау рейслари 2020 йил 2 июлдан бошлаб амалга оширилишини хабар қилгандик.


Сўнгги хабарлар