Минскда Қозоғистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда

None
MINSK. Kazinform – Минскда Қозоғистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Дастурнинг биринчи кунида фильмлар намойиш этилди, тадбирлар Қурманғази номидаги Қозоғистон Миллий консерваторияси ректори Арман Жудебаевнинг дўмбирада маҳорат дарси, «Турон» этно-фольклор ансамблининг маъруза-концерти, гала-концерт, шунингдек, Қозоғистон амалий санъати кўргазмаси билан давом этди.

«Мунтазам равишда кино ва санъат кўргазмаларининг ўзаро ҳафталиклари ўтказилмоқда, кутубхоналаримиз, музейларимиз ва архивларимиз самарали ҳамкорлик қилмоқда, университетлараро бир қатор келишувлар амалга оширилмоқда, адабиёт ва кинематографчилар ўртасида дўстона алоқалар мустаҳкамланиб, театрларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланмоқда.

Беларуснинг чинакам маданий брендига айланган «Витебскдаги Славян бозори» халқаро санъат фестивали кўплаб истеъдодли қозоғистонлик хонандалар учун катта ижодий ҳаётнинг бошланишига замин яратди», - деди Даурен Абаев.

Фото:gov.kz

Сўнгги хабарлар