Мингдан ортиқ янги балиқчилик хўжалиги ташкил этилади - вазир

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда балиқ етиштирувчи субъектлар сони 280 тага етди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, балиқчиликни ривожлантириш дастури туфайли тадбиркорлик субъектларининг ишбилармонлик фаоллиги ошиб бормоқда. Масалан, 2020 йилга нисбатан балиқ етиштирувчи субъектлар сони икки баробарга ошиб, 380 тага етди. Етиштириладиган балиқ ҳажми беш йил ичида 3 минг тоннадан 5 баробарга, 15 минг тоннага етди.

«Ҳозир мингдан ортиқ янги балиқчилик хўжалиги ташкил этиш режалаштирилган. Улардан 47 таси йирик бизнес турлари бўлиб, умумий сармоя миқдори 150 млрд тенгени ташкил этади. Давлат раҳбарининг Алмати ва Атирау вилоятлари аҳолиси билан учрашуви чоғида берган топшириқлари асосида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда», – деди Серикқали Брекешев.

Вазирнинг айтишича, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратишнинг қонунчилик асослари «Аквакультура ҳақида» қонун лойиҳасида кўриб чиқилади.

«Қонун концепцияси сентябр ойида идоралараро комиссия томонидан тасдиқланган. Қонун лойиҳасини Парламентга 2023 йил ноябр ойида киритиш режалаштирилган», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Фото: t.me/KZgovernment

Сўнгги хабарлар