Мингдан ортиқ қозоғистонлик коронавирусдан даволанмоқда

28 Ноябрь, 10:33
Мингдан ортиқ қозоғистонлик коронавирусдан даволанмоқда

ASTANA. Kazinform – 28 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусдан 1007 киши даволанишни давом эттирмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

28 ноябр ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясидан 1007 киши даволанмоқда. 858 нафари коронавирус (КВИ+) ва 149 нафари коронавирусли пневмония (КВИ-). Уларнинг 131 нафари шифохоналарда, 876 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.

КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:

- 6 киши оғир аҳволда,

- 2 киши ўта оғир аҳволда,

- 1 киши ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар