11:08, 28 Ноябрь 2022 | GMT +6
Мингдан ортиқ қозоғистонлик коронавирусдан даволанмоқда
ASTANA. Kazinform – 28 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусдан 1007 киши даволанишни давом эттирмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Айни пайтда 858 (КВИ+), 149 (КВИ-) коронавирусли пневмония, жами 1007 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 131 нафари шифохоналарда, 876 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:
- 6 киши оғир аҳволда,
- 2 киши ўта оғир аҳволда,
- 1 киши ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.