Мингдан ортиқ чимкентлик фуқаро мобиль илова орқали турмуш қурди

Фото:
SHYMKENT. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Бекболат Молдабековнинг маълум қилишича, Чимкентда мобиль илова орқали 1434 та никоҳ қайд этилган, дея хабар беради Кazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

«Чимкент шаҳрида мобиль илова орқали 1434 та никоҳ қайд этилди. 60 мингдан ортиқ боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари, МЧЖни рўйхатдан ўтказиш учун 160 га яқин аризалар қабул қилинди. Юридик шахслар бўйича 3 мингга яқин, кўчмас мулк бўйича 200 мингга яқин маълумот берилди», – деди Бекболат Молдабеков шаҳар аҳолиси билан учрашувда.

Адлия вазири ўринбосари адлия органлари фаолиятининг асосий йўналишларига тўхталиб, амалдаги қонунчилик доирасидаги жорий ўзгаришларни қайд этди.

«Ўтган йили қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Масалан, сиёсий партиялар, Қозоғистон халқи ассамблеяси, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ўзгартирилди. 2023 йил 1 январдан бошлаб мамлакатимизда Конституциявий суд фаолият юритмоқда. Эндиликда Давлат раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча фуқаролари Конституциявий судга мурожаат қилишлари мумкин», – деди у.

Сўнгги хабарлар